UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 окт 10:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Усман Нурмагомедов ирландиялик рақибини иккинчи бор мағлуб этди, Мирафзалда баҳсли ғалаба. PFL Dubai турнирининг барча натижалари бир саҳифада

Кеча Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ММА бўйича PFL Road to Dubai турнири бўлиб ўтди.

Мусобақанинг марказий жангида енгил вазн тоифасининг россиялик амалдаги чемпиони Усман Нурмагомедов ирландиялик Пол Хьюзга қарши октагонга кўтарилди ва ҳакамларнинг якдил қарори эвазига ғалаба қозонди.

Турнир доирасида ўзбекистонлик ярим ўрта вазнли аралаш якка кураш устаси Мирафзал Аҳтамов бразилиялик Луан "Пантеринья" Сардинья билан баҳс олиб бориб, ҳакамлар қарорига кўра ғолиб деб топилди. Шундай бўлса-да, нуфузли ММА нашрлари ва мухлислар бу жангда Сардинья зафар қучганини тахмин қилишди.

Мусобақа тўлиқ натижалари қуйидагича:

Енгил вазнда чемпионлик жанги: Усман Нурмагомедов Пол Хьюзни ҳакамларнинг якдил қарори эвазига мағлуб этди (50-45, 49-46, 48-47)

Ярим оғир вазнда чемпионлик жанги: Кори Андерсон Довлетжан Ягшимурадовдан ҳакамларнинг якдил қарори эвазига устун келди (49-45, 49-45, 48-47)

Серхио Петтис Магомед Магомедовни нокаут орқали таслим этди (2 Раунд, 4:31)

Арчи Колган Жей-Жей Уилсонни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди (30-27, 30-27, 29-28)

Жек Картрайт Каолан Логрэнни ҳакамларнинг якдил қарори орқали таслим қилди (29-28, 29-28, 29-28)

Пуйя Рахмани Слим Трабелсини техник нокаут билан мағлубиятга учратди (1 Раунд, 2:47)

Флорим Зендели Омар Эль Дафравини ҳакамларнинг якдил қарори билан ютди (29-28, 29-28, 29-28)

МИРАФЗАЛ АҲТАМОВ Луан Сардиньядан ҳакамлар қарорига кўра устун келди (28-29, 29-28, 29-28)

Такеши Идзуми Винисиус Саккелли Сенсини ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлуб этди (30-27, 29-28, 29-28)

Маккаширип Зайнуков Жон Митчеллни ҳакамларнинг якдил қарорига кўра таслим этди (30-26, 29-28, 29-28)

Жаррах Аль-Силави Грегори Бабенни очколар ҳисобига кўра ютди (28-29, 29-28, 30-27).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг