UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 окт 16:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Усман Нурмагомедов потенциал рақибларига мурожаат қилди

Енгил вазнда амалдаги Bellator чемпиони Усман Нурмагомедов даъвогарлик жангида октагонга чиқадиган рақибларига юзланди.

Америкалик Эй Жей МакКи ҳамда ирландиялик Пол Хьюз ўртасидаги жанг ғолиби Усман Нурмагомедовнинг чемпионлик камари учун даъвогарга айланади.

"Йигитлар, иккалангизга ҳам омад ёр бўлсин! Мен энг зўри билан жанг қилишни истайман. Рақиб Эй Жейми бўладими ёки Хьюз, очиғи менга бунинг фарқи йўқ", - дея ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирган россиялик чемпион. 

Эслатиб ўтамиз, Эй Жей МакКи ва Пол Хьюз ўртасидаги жанг бугун Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган "PFL гигантлари тўқнашуви" турнири доирасида бўлиб ўтади. 

Эй Жей МакКи 4 та ғалабали серия билан келмоқда. У ўзининг сўнгги жангида Клей Коллардни биринчи раунднинг ўзида мағлуб этганди. Пол Хьюз эса шу йилнинг июнь ойида Bellator лигасида муваффақиятли дебют қилган эди. Пол иккинчи раундда Бобби Кингни техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди. Ирландиялик бу жангига қадар Cage Warriors лигасида кетма-кет 5 та жангда зафар қучган.

Усман Нурмагомедов эса сентябрь ойида ватандоши Александр Шаблийни очколар ҳисобига кўра мағлуб этиб, чемпионлик камарини муваффақиятли тарзда ҳимоя қилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг