UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 ноя 07:11
Янгиликлар

Дзюдо

Uzbekistan Judo Tour мусобақасида ғолиб ва совриндорлар маълум бўлди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳридаги "Ёшлик" аренаси мезбонлик қилган, мукофот жамғармаси 200 млн сўм бўлган Uzbekistan Judo Tour мусобақаси ўз якунига етди.

Тўртта вазн тоифасида ташкил этилган беллашувларда Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳри жамоалари дзюдочилари етакчилик қилишди. Якунда ҳар икки жамоа 2 тадан вазнда шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Азизбек Авазмуродов ва Рифат Худаков пойтахтликлар, Муроджон Йўлдошев ҳамда Ширинжон Юлдашева эса мезбонлар сафида олтин медалга эга чиқди. Кумуш медаллар ҳам бир хилда бўлди - 1 тадан. Фақат битта бронза медалининг кўплиги Хоразм вилояти дзюдочиларининг умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашини таъминлади.  

Кучли учликка сўнгги пайтларда мамлакат миқёсидаги мусобақаларда мунтазам ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олаётган Жиззах вилояти жамоаси якун ясади. Саккизта иштирокчи жамоадан еттитаси камида битта медаль қўлга киритгани рақобат қай даражада юқори бўлганини тасдиқламоқда.        

 Uzbekistan Judo Tour ғолиб ва совриндорлари:

-70 кг вазн тоифаси 

1. Ширинжон Юлдашева (Хоразм)

2. Хуршида Раззоқбердиева (Хоразм)

3. Нигина Сапарбаева (Хоразм) 

3. Фарангиз Хожиева (Хоразм)


-81 кг вазн тоифаси 

1. Муроджон Йўлдошев (Хоразм)

2. Обидхон Номонов (Наманган) 

3. Нодир Мавлонбердиев (Хоразм)

3. Муҳаммадяҳё Муҳаммаджонов (Тошкент шаҳри)


-90 кг вазн тоифаси

1. Азизбек Авазмуродов (Тошкент шаҳри)

2. Шоҳжаҳон Аҳмаджонов (Жиззах)

3. Рамазон Аллабердиев (Тошкент шаҳри) 

3. Жасур Мажидов (Қашқадарё) 


+90 кг вазн тоифаси

1. Руфат Худаков (Тошкент шаҳри)

2. Исломбек Равшанқулов (Тошкент шаҳри) 

3. Амир-Саид Жейлиев (Тошкент вилояти) 

3. Баҳром Саидов (Бухоро)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг