UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 авг 15:42
Янгиликлар

Бошқалар

V Ислом бирдамлиги ўйинлари: делегациямиз учун барча шароитлар яратилган

Кеча спортчилар, мураббийлар, ОАВ ходимлари ва мутасаддилардан ташкил топган Ўзбекистон спорт делегацияси V Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этиш учун Туркиянинг Коня шаҳрига етиб боришганди.

Ташрифнинг илк кунидан ҳукумат вакиллари, Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси мутасаддиларидан ташкил топган штаб ўз ишини бошлади.

Даставвал штаб томонидан йиғилиш ўтказилиб, унда спорт мусобақаларининг кун тартиби, спортчиларнинг саломатлиги ва шу каби масалалар муҳокама қилинди.

24 та спорт турида ўз маҳоратларини кўрсатиш учун ташриф буюрган 265 нафар спортчиларимиз айни кунларда мусобақаларга қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Бу борада Коня шаҳрида улар учун яратилган шарт-шароитлар ҳам алоҳида аҳамиятга эга.

Хусусан, Ўзбекистон делегацияси аъзолари учун Олимпия шаҳарчасида ташкил этилган тиббиёт пунктларида ҳам барча зарур шароитлар яратилган. Қолаверса, ҳар бир спортчининг саломатлигини назорат қилиб туриш штаб фаолиятининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди. Бунинг учун тиббиёт пунктлари зарур техник жиҳозлар ва дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланган.

Қайд этиб ўтамиз, V Ислом бирдамлиги ўйинлари 9 августда расман очилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг