UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 апр 10:31
Янгиликлар

Велоспорт, Париж-2024

Велоспорт федерацияси Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этиши мумкин бўлган номзодлар юзасидан расмий баёнот берди

Теглар :  Велоспорт
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 26 июль - 11 август кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади.

"Мазкур мусобақага велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аёллар учун 3 та, эркаклар учун 1 та йўлланмани қўлга киритганди. Ҳозирда аёллар ўртасидаги дастурларда терма жамоамиз шарафини Олга Забелинская ҳамда Янина Кускова ҳимоя қилиши маълум бўлиб улгурган.

Эркаклар ўртасидаги баҳслар учун ажратилган ягона йўлланмага эса терма жамоамизнинг тўрт нафар аъзоси номзодлик қилмоқда. Улар: Муроджон Холмуродов, Никита Цветков, Дмитрий Бочаров ҳамда Бекзод Раҳимбоев.

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси Париж-2024 Олимпиадасида эркаклар ўртасидаги баҳсларда иштирок этадиган терма жамоамиз аъзоси исм-шарифини 14 июнь куни, шоссе йўналиши бўйича Қозоғистонда ўтадиган Осиё чемпионатидан сўнг расман эълон қилади", дейилади федерация матбуот хизматининг расмий саҳифасида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг