UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 ноя 08:15
Янгиликлар

Қиличбозлик, Енгил атлетика

VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Медалларимиз 79 га етди, Эрондан 6 та "тилла"га ўзиб кетдик (Тўлиқ жадвал)

Ўзбекистон спорт делегацияси Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қилаётган VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг кечаги кун доирасида 13 та медаль қўлга киритди.

Медаллар жамғариш бўйича Туркия терма жамоаси жуда катта фарқ билан пешқадамлик қилмоқда. Уларга ҳеч ким ета олмаслиги анча олдин ойдинлашиб бўлганди. Турк қардошларимиз 65 та олтин, 37 та кумуш, 28 та бронза, жами 130 та медаль қўлга киритиб улгуришди. 

Иккинчи ўрин учун кураш кескинлашган эди. Кечаги медаллар шодасидан кейин Эрондан 6 та олтин медаль тафовутида узоқлашдик. Ўзбекистон делегацияси 25 та олтин, 29 та кумуш, 25 та бронза, жами 79 та медаль жамғариб, 2-ўринни мустаҳкам банд этган. Эрон делегацияси ҳисобида 19 та олтин, 17 та кумуш, 23 та бронза, жами 59 та медаль бор. Миср, Қозоғистон, Баҳрайн, Саудия Арабистони, Марокаш, Нигерия ва Озарбайжон терма жамоалари Топ-10`таликдан жой олган. 


Марказий Осиё давлатларининг медаллар жамғариш бўйича ўрни: 

2. Ўзбекистон — 25 та олтин, 29 та кумуш, 25 та бронза

5. Қозоғистон — 11 та олтин, 14 та кумуш, 16 та бронза

19. Қирғиз Республикаси — 1 та олтин, 4 та кумуш, 5 та бронза

24. Афғонистон — 1 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза

26. Тожикистон — 2 та кумуш, 3 та бронза

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг