UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 ноя 09:07
Янгиликлар

Спорт курашлари, Қиличбозлик, Енгил атлетика

VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Медалларимиз 93 тага етди. Эрон билан "тилла" тафовути 4 тани ташкил қилмоқда (Тўлиқ жадвал)

Ўзбекистон спорт делегацияси Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қилаётган VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг кечаги кун доирасида 11 та медаль қўлга киритди.

Ўтган куни 4 та медаль билан чекланган эдик. Кеча 3 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза медалини расмийлаштирдик. Бу билан умумий медалларимиз сони 93 тага етди - 29 та олтин, 34 та кумуш, 30 та бронза. Медаллар жамғариш бўйича Туркия терма жамоаси ҳамон жуда катта фарқ билан пешқадамлик қилмоқда. Турк қардошларимиз 71 та олтин, 44 та кумуш, 35 та бронза, жами 150 та медаль қўлга киритиб улгуришди. Кечаги баҳсларда улар худди бир кун олдинги сингари 10 та медалга эга чиқишди.   

Иккинчи ўрин учун кураш Ўзбекистон ва Эрон спорт делегациялари орасида давом этмоқда. Кечаги кун якуни бўйича Эрон билан ўртадаги олтин медаллар тафовути 4 тани ташкил қилмоқда. Биз форсларга қараганда 4 та олтин, 15 та кумуш кўп жамғарганмиз. Бронза медалларимиз сони тенг - 30 тадан!

Мезбонлар Саудия Арабистони терма жамоаси 7-поғонадан 4-ўринга кўтарилиб олди. Саудлар ҳисобида 18 та олтин, 10 та кумуш, 26 та бронза, жами 54 та медаль бор. Миср, Баҳрайн, Қозоғистон, Нигерия, Марокаш ва Озарбайжон терма жамоалари Топ-10`таликдан жой олган. 

Қирғиз Республикаси терма жамоаси учун кечаги кун омадли келди. Қўшниларимиз биз сингари кеча 3 та олтин, 4 та бронза медали қўлга киритишди. Улар 20-поғонадан 13-ўринга кўтарилиб олишди.  


Марказий Осиё давлатларининг медаллар жамғариш бўйича ўрни: 

2. Ўзбекистон — 29 та олтин, 34 та кумуш, 30 та бронза

7. Қозоғистон — 14 та олтин, 16 та кумуш, 20 та бронза

13. Қирғиз Республикаси — 4 та олтин, 4 та кумуш, 10 та бронза

26. Афғонистон — 1 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза

28. Тожикистон — 3 та кумуш, 3 та бронза

Туркманистон ҳали медаль олмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг