UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 ноя 19:41
Янгиликлар

Дзюдо

VI Ислом Бирдамлиги ўйинларининг дзюдо мусобақасига қуръа ташланди

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Ислом Бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.

Бироз аввал ушбу копмлекс мусобақа дастуридан ўрин олган дзюдо баҳсларига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. 8-10 ноябрь кунлари яккалик баҳсларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 12 нафар дзюдочиси ҳам медаллар йўлида татамига чиқади. 

Эртага мусобақанинг илк кунги саралаш беллашувлари бизнинг вақт билан соат 09:00да бошланади. Дзюдо мусобақасида 3 қитъанинг 32 давлати вакиллари баҳсларга киришади.   

Дзюдочиларимиз учун қуръа натижалари: 

-66 кг: Замоҳшари Бекмуродов – Зейд Райчин (Жибути) 

-73 кг: Шаҳрам Аҳадов – Абдуллоҳ Ҳаммад (Саудия Арабистони)

-90 кг: Шаҳзод Шарипов – Муҳаммаджон Абдулжалилзода (Тожикистон)/Аҳмед Элагеб (Судан)

+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев – Ушанги Кокаури (Озарбайжон)

+100 кг: Алишер Юсупов – Минур Эртуг (Туркия)


АЁЛЛАР

-48 кг: Лазиза Ҳайдарова – Сила Эрсин (Туркия)

-52 кг: Муҳайё Ахматова – Селин Баба (Камерун)/Залика Ҳассан (Нигер)

-57 кг: Шукуржон Аминова – Сондос Алшариф (Саудия Арабистони)/Эриса Браҳимай (Албания) 

-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева – Фабиҳа Бусра (Бангладеш)/Мирзаийм Дуйшонбекова (Қирғиз Республикаси)

-78 кг: Маржона Кўчимова – Акмаржан Турдажиева (Қирғиз Республикаси)

+78 кг: Умида Ниғматова – Анита Мбелла Соппи (Камерун)

+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева – Сафа Солиман (Миср)


Маълумот учун, уч йил аввал Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилган V Ислом Бирдамлиги ўйинларида дзюдочиларимиз 6 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза, жами 13 та медал билан дунёнинг 56 иштирокчи давлати орасида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаган эди. Бу билан дзюдо терма жамоамиз Ўзбекистон спорт делегациясининг якунда иккинчи ўринни банд этишига катта хисса қўшганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг