UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 янв 10:41
Янгиликлар

Футбол

Владимир Назаров: "Ҳайдаров ва Бошкович "Бунёдкор"дан кетгач таваккал қилишни истамадим"

"Нефтчи" Ўзбекистон олимпия терма жамоаси дарвозабони Владимир Назаров билан шартнома имзолаганини биласиз.

Кипер дастлаб янги мавсумга "Бунёдкор" билан тайёргарлик кўраётган, клуб билан шартнома ҳам имзолаганди. Аммо раҳбарият ва мураббийлар штаби ўзгариши ортидан у ҳам кетишга қарор қилди. Кўп вақт ўтмай фарғоналиклар сафига келиб қўшилди. 

 РАСМАН! Владимир Назаров — "Нефтчи" футболчиси!


"Бунёдкор"дан кетишим кутилмаганда рўй берди. Менда раҳбарият билан келишувим бор эди. Улар ўз ўрнида қолса мен ҳам қолардим. Аммо Азиз Ҳайдаров ишлан кетди, кейин эса Иван Бошкович. Натижада таваккал қилгим келмади. Бу ерда гап клубга ишонмаганимда эмас. Шунчаки келишув борлиги сабаб тарк этдим. Жамоа анча яхши. Футболчилар ҳам ёмон эмас. 

"Нефтчи"дан таклиф тушди, ўйлаб ўтирмай рози бўлдим. Тезда Туркиядаги машғулотларга етиб келдим. Жамоа ажойиб, мени яхши кутиб олишди. Худо хоҳласа янги мавсумда ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Олдинда 6та ўртоқлик учрашуви кутиб турибди. Имконият берилса фойдаланишга тайёрман. Тезроқ мавсум бошланишини кутяпман. 

 Олимпия терма жамоасида ким яхши бўлса ўша ўйнайди. Бу борада муаммо кўрмаяпман. Ишлашда давом этамиз. Мақсад Париж олимпиядасига йўлланма олиш",- дейди Владимир Назаров.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг