UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 дек 08:10
Янгиликлар

Волейбол

Волейбол: 2024 йилги натижалар сарҳисоб қилинди

Теглар :  Волейбол
Ўзбекистон волейбол федерациясининг 2024 йилда амалга оширган ишлари, ютуқлари сарҳисобига бағишланган йил тақдимотида эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган “Ўзбекистон кубоги“нинг ғолиблари тақдирланди.

Ички ишлар вазирлигининг маданият саройида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон волейбол федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Б.Абдуллаев, спорт вазири ўринбосари Ш.Маҳмудов ва бошқа мутасаддилар иштирок этиб, ўтаётган йил мамлакатимиз волейбол жамоалари учун омадли бўлганини эътироф этди.

Таъкидланганидек, жорий йилнинг июль ойида давлатимиз раҳбарининг “Волейбол спорт турларини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, ушбу тарихий ҳужжат асосида кенг қамровли саъй-ҳаракатларга қўл ўрилди. Чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Йил давомида турли ёш тоифалари ўртасидаги мамлакат биринчиликлари тизимли тарзда юқори савияда ўтказилиши йўлга қўйилди. Халқаро ҳамкорлик алоқалари кенгайиши асносида ривожланган давлатларнинг волейбол мутахассислари, экспертлари билан амалий муносабатлар ўрнатилди. 

Халқаро волейбол федерацияси раҳбари бошчилигидаги делегация юртимизга ташриф буюриб, истиқболли лойиҳалар бўйича келишувларга эришилди. Мактаб, маҳалла, олий ўқув юртларида волейбол бўйича лига мусобақалари, кубок баҳслари ташкил этилди. Бунинг натижасида минг-минглаб ёшлар мазкур спорт тури билан қамраб олинди.

Тадбирда йилнинг энг яхши спортчилари, фидойи мураббийлар, ҳакамлар ва бир гуруҳ мутахассислар муносиб тақдирланди. Келгуси режалар белгилаб олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг