UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 фев 19:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Волкановски Махачевнинг заиф томонлари борлигини исботлади. Аммо Хабибга ҳам бундай даражада қаршилик кўрсатишмаган

Нокдаун ва жароҳатланган юз - бу тасдиқ!

UFC 284 турнирида Ислам Махачев чемпионлик камарини ҳимоя қилди - қийин, аммо уддалади. У хавфли якунига қарамай, кўпроқ раундларда устунликка эришди.

Алекс Волкановски руҳий жиҳатдан ғалаба қозонди: икки карра чемпион бўлмади, лекин Махачевнинг заиф томонларини кўрсатиб берди.


Махачев Хабиб эмас - доминантлик етарли эмас. Волкановски Исламнинг доминатор имиджига путур етказди

Жанг олдидан Махачев ишончли фаворит эди - кўплаб букмекерлар унга 1,20-1,25 коэффитсиент беришган. Бу рақамларнинг сабаблари бор эди:

1. Волкановски янги вазнга кўтарилди, бу ҳар доим хавф туғдиради. Бу енгил вазн учун жуда кичик: Махачевдан 10 см пастроқ ва унчалик кучли эмас.

2. Ислам - UFC'да мутлақ доминантликни кўрсатган Хабибнинг издоши. У барча жангларда асосий фаворит эди ва фаолиятини якунлаганидан сўнг бу обрў Махачевга ўтди.

Волкановски кўрсатди: Махачев янги Хабиб эмас ва барча чемпионлар каби ҳимоясиз. Хабибнинг сири енгилмаслик ҳиссида. UFC'даги фаолияти давомида у бор-йўғи икки раундда мағлуб бўлди, дивизионни тозалаб чиқди ва ноль мағлубият билан кетди.


Махачев юлдуз эмас; Хабибдан мерос қолган доминатор образи унинг асосий хусусиятдир. Аммо Волкановски буни йўққа чиқарди

Волкановски Махачевнинг курашига дош бериб, нокдаун ҳолатига туширди ва юзини жароҳатлади.  Хабибда бундай даражадаги рақиб йўқ эди.

 Волкановский устидан қозонилган ғалаба Махачевни энг яхши UFC жангчисига айлантирди, аммо заиф томонларини кўрсатди. У ўзини ажойиб контр-панчер эканлигини такидлади, лекин у кутилганидан пастроқ даражани кўрсатди. Унинг фонида Волкановский:

• Унинг курашидан ҳимояланиш мумкинлигини кўрсатди. Бунда Хабибга ҳеч ким яқинлаша олмаган;

• Юзини жароҳатлади - гематома ҳосил бўлди, йиртилди. Хабибнинг юзида ҳеч қачон бундай жароҳатлар бўлмаган;

• Уни йиқитди ва партерда зарбалар берди. Махачев 2015 йилда нокаут билан мағлуб бўлган - бу ҳозир ҳам ҳақиқат;

• Чидамлироқ эди. Бешинчи раундда Махачев қутулиб қолди - Хабиб ҳеч қачон бундай ҳолатга тушиб қолмаган;

Махачев учун Хабиб билан солиштирилиш жуда катта босимдир. Нурмагомедов Волкановски даражасидаги жангчилар билан жанг қилмаганини ҳеч ким эсламайди. Конор, Порье, Гетжи грепплингги кучсиз жангчилар эди.

Волкановски деярли ҳеч қандай заиф томонлари йўқ ҳақиқий универсал жангчи. Енгил вазнда салбий томони гавда эди: у дивизион учун жуда кичик эканлигини тан олди. Лекин бу етакчилик ва устунлик қилиш учун етарли эди.


Сарвиноз Рахмонқулова таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

   
15 фев 20:41:41
CHELSEA2211
Aslida Alexsdan gʻalabani oʻgʻirlashdi...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг