UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 фев 13:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Воқеалар жиддий тус оляпти: Саидёқуб ва Умар даҳанаки жангни тўхтатмаяпти

Саидёқуб Қаҳрамонов ва Умар Нурмагомедов ўртасида реванш жанги тасдиқланиши мумкин.

Энг енгил вазнда ўзбекистонлик UFC жангчиси Саидёқуб Қаҳрамонов (10-3) россиялик Умар Нурмагомедовнинг (16-0) гапларига жавоб қайтарди.

Аввалроқ, Умар Нурмагомедов Саидёқуб ҳақида фикр билдирар экан, "Ҳар қандай жангчига қарши тайёрман, ҳатто уларни аввал мағлуб этган бўлсам ҳам", - деб ёзган эди.

Саидёқубнинг жавоби ҳам кўп куттирмади:

"Ўз одамларингга айт, одамларим билан боғлинишсин. Кел, буни амалга оширамиз", - дея Умарнинг гапларига жавоб қайтарган ҳамюртимиз.

Қаҳрамонов сўнгги бор 2022 йилнинг 18 декабрь куни Лас-Вегас шаҳри (АҚШ)да ташкил этилган UFC Fight Night мусобақаси доирасида россиялик Саид Нурмагомедовга (17-2) қарши октагонга кўтарилиб, сабмишен эвазига мағлуб бўлган эди.

Умар Нурмагомедов эса охирги жангини 14 январь куни Лас-Вегас (АҚШ)да ўтказилган UFC Fight Night турнирида бразилиялик Раони Барсельосга (17-4) қарши ўтказиб, техник нокаут билан ғалаба қозонганди.

Икки жангчи 2018 йилда PFL лигасида ўзаро тўқнаш келишган. Ўша жангда Умар Нурмагомедов ҳакамлар қарори билан ҳамюртимизни мағлуб этган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг