UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

31 окт 07:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBA камарига собиқ даъвогар Ботир Аҳмедовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум

Хабар берганимиздек, 6 ноябрь куни Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида навбатдаги профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.

Ташкилотчилар ушбу турнирнинг яна бир жангини маълум қилишди.

Унга кўра, супер енгил вазн тоифаси WBA рейтингида олтинчи ўринни эгаллаб турган ҳамюртимиз Ботир Аҳмедов (9-3-0) яна бир ўзбек боксчиси - Муҳаммадсалим Сотволдиев (7-7-2) билан рингда тўқнаш келади.

Маълумот ўрнида, Ботир Аҳмедов фаолияти давомида икки бор WBA жаҳон чемпионлик камари учун рингга чиққан (2019, 2022). У илк уринишда Марио Барриосга имкониятни бой берган бўлса, ўтган йилги иккинчи уринишда Альберто Пуеллога ютқазиб қўйган эди. Бундан ташқари, Аҳмедов сўнгги жангини шу йилнинг май ойида АҚШда Кеннет Симс Жуниорга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлганди. 

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь куни Сочидаги бокс оқшомида Ботир Аҳмедовдан ташқари, Ҳасанбой Дўсматов ва Фазлиддин Ғоибназаров ҳам рингга кўтарилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг