UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 апр 15:14
Янгиликлар

Бокс/ММА, Бокс рейтинги

WBC рейтинги янгиланди: Ғиёсов, Назаров кўтарилди, Мелиқўзиев пастлади, Жалолов ўзгаришсиз

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) апрель ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

Унга кўра, Баҳодир Жалолов март ойидаги ўрнини сақлаб қолди - 12-поғона! Шаҳрам Ғиёсов ва Олимжон Назаров ўтган ойдаги рейтинг ўринларига нисбатан бир поғонага кўтарилиб олишган. Бектемир Мелиқўзиев ва Ҳасанбой Дўсматов аксинча, бир ўринга пастлашган. 


Рейтингдан 8 нафар боксчимиз ўрин олган:

Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтгaн ойдаги каби 12-ўринда қолган;

Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев бир поғона пастлади ва 14-ўринга жойлашди;

Яримўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов ўтган ойдан бир поғона юқорилаб, 11-ўринни эгаллаган бўлса; Жаҳонгир Расулов бир поғонага пастлади - 33-ўрин;

Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринда қолди; Миразизбек Мирзахалилов бир поғонага пастлаб, 27-ўринни банд этди;

Енгил вазн (50,82 кг): Олимжон Назаров 1 поғона юқорилаб, 31-ўринга жойлашди;

Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўсматов бир поғонага пастлади - 6-ўрин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг