UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 июл 15:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

World Boxing учинчи босқичи якунларига кўра Қозоғистон биздан ўзиб кета оладими? (Жадвал)

Бугун Қозоғистоннинг Астана шаҳрида World Boxing ташкилоти томонидан ташкил этилаётган Жаҳон Кубогининг ҳал қилувчи финал жанглари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон эркаклар терма жамоасисиз ўтказилаётган нуфузли мусобақанинг финал жангларида 12 нафар қозоғистонлик боксчи олтин медаллар учун рингга кўтарилади. Мезбонлар фақат аёлларда - 54, 57, 65, 80 кг, эркаклар ўртасида эса 60, 64, 70 ва 90 кг ваз тоифаларида финалга чиқа олишмади. Қолган барча вазнларда бугун улар иштирокидаги финал жанглари ўтказилади. 

Ҳозирча Жаҳон кубогининг икки босқичи якунларига кўра медаллар жамғариш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 11 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза медали билан якка пешқадам бўлиб турибди. Польша 7 та олтин, 7 та кумуш, 15 та бронза медали билан иккинчи ўринни банд этган. Кучли бешликдан Италия, Бразилия ва Қозоғистон терма жамоалари жой олган. 

Агар бугун қозоғистонлик боксчилар 12 та финалдан 9 тасида ғалаба қозонишса, умумий жадвалди Ўзбекистондан ўтиб кетишади. Боксчи қизларимиздан биргина Навбаҳор Ҳамидова бугун финалда туркиялик Олимпиада чемпионига қарши рингга кўтарилади. Польшадан ҳеч ким финалга етиб кела олмади ва шу боис биздан ўтиб кетиши мумкин бўлган ягона давлат бу - Қозоғистон!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг