UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 авг 11:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб Камару Усманнинг мағлубиятига муносабат билдирди

Хабарингиз бор, кеча эндиликда собиқ ярим ўрта вазн UFC чемпиони Камару Усман Леон Эдвардсга қарши кечган жангда аламли тарзда мағлубиятга учраган эди.

Жанг якунланишига 55 сония қолган бир паллада Леон чап оёқда берган кучли ва аниқ зарбаси эвазига Усманни "ухлатиб" қўйганди. Нокаутга қадар Камару раундлар бўйича 3:1 ҳисобида ғалаба қозонаётганди. Хабиб Нурмагомедов Усманнинг кутилмаган мағлубиятига ўз муносабатини билдирди.

"Очиғи, мен хайрон қолдим. Тўғрисини айтсам, жуда хафа бўлдим. Чунки, Камару билан жуда яқин дўстмиз, муносабатларимиз ҳам яхши. Дунёнинг энг кучли жангчиларидан бирининг жанг якунланишига қандайдир 50 сония вақт қолганда чуқур нокаутга учрашини томоша қилиш жуда оғир бўлди. Ҳамма сингари мен ҳам жангда Усман очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонса керак деб ўйлагандим. Воқеалар ривожи шунга қараб кетаётган эди. Ўзингиз кўрдингиз, бир сонияга диққат-эътиборни йўқотиш қандай ёмон оқибатларга олиб келади. Бу - ММА!", - деди Нурмагомедов.   

Хабиб Нурмагомедов шунингдек, Усман ва Эдвардс ўртасидаги трилогия ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди. 

"Билишимча, ҳозир учинчи жанг устида ишлашяпти. Трилогияда Усманнинг имкониятини юқори баҳолайман. Лекин бир нарсани унутмаслик керак, бундай нокаутдан кейин ўзига келиб олиш ҳар қандай кучли жангчига ҳам осон бўлмайди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
22 авг 12:48:25
aristokrat5559
Хали Усман кайтади янахам кучли булиб. Эдвардсхам чемпионликка лойик у бунгача анча куп мехнат килди.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг