UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 ноя 15:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб Макгрегор билан жанг ҳақида: "Бу менинг таътилим эди"

Хабиб Нурмагомедов 7 йил муқаддам Конор Макгрегорни муддатидан олдин мағлуб этиб, нафақат фаолиятидаги энг кўп гонорарга эга чиқди, балки душманини ер тишлатганидан том маънода завқ олди.

"Дунёда бир ажойиб нарса бор - кимнидир ёқтирмасанг, "қафас"га кирасан, уни дўппослайсан ва бунинг учун сенга ҳақ тўлашади. Қафасдан ташқарида ҳам шундай қилсанг, сени қамаб қўйишади. Мен бу лаҳзани жуда узоқ кутган эдим. Мен у билан нафақат уришардим, балки йўл-йўлакай гаплаша олардим ҳам. Бу фурсатдан фойдаланиб, роҳатланиб олардим. Бу менинг таътилим эди", - деди Нурмагомедов "S Khalil" каналига берган интервьюсида.

Нурмагомедов жангнинг тўртинчи раундида Макгрегорни сабмишен эвазига бўғиб қўйганди. Ушбу тўқнашув икки ярим миллионга яқин пуллик трансляциялар сотилган аралаш яккакурашлар тарихидаги энг даромадли жанг бўлганди.

Хабиб Нурмагомедов ирландиялик билан жангдан сўнг енгил вазн тоифасидаги UFC чемпионлик камарини яна икки бор ҳимоя қилди. У Дастин Порье ва Жастин Гэтжини муддатидан олдин мағлуб этди ва шундан сўнг профессионал фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг