UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 май 19:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хавьер Мендес: "Белал Хабибнинг йўлидан борди, лекин бунинг товонини қон билан тўлади"

Хабиб Нурмагомедов ва Ислам Махачевнинг мураббийи Хавьер Мендес якшанба тонггида ўтказилган жангдаги Белал Муҳаммаднинг ҳаракатларига баҳо берди.

Эндиликда яримўрта вазнда собиқ UFC чемпиони Белал Муҳаммад австралиялик даъвогар Жек Делла Маддаленага очколар ҳисоби билан ютқазиб қўйганди. 

"Ҳеч биримиз Белални фақат устунга таяниб ғалаба қозониши мумкин деб ўйламагандик. Шунинг учун у ҳеч биримиз ишонмаган ишни қилишни хоҳлади - мен шундай деб ўйлайман. Хато қилишим мумкин, лекин у онгли равишда шундай тактикани танлагандек туюлди. Уни чемпионликка олиб келган нарсадан фойдаланишни истамади.

Мен доим Хабибни кузатардим, чунки уни доим кучсиз зарбаси учун танқид қилишарди. Мен ҳамиша уни режа доирасида ушлаб туришга ҳаракат қилардим. У кўпинча ҳаммага тик турган ҳолда жанг қила олишини исботлашга уринарди ва ҳақиқатан ҳам, вақт ўтиши билан Хабиб буни жуда яхши ўрганиб олди. 

Лекин барибир бу менга ёқмасди, чунки мен уни энг яхши қиладиган нарсадан фойдаланишини хоҳлардим. Ва бу кўплаб жангчилар йўл қўядиган хато. Белал шу томондан хато қилди ва бунинг товони, яъни бадалини қони билан ювди", - деди Мендес.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг