UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 сен 09:40
Янгиликлар

Кураш

Хивада этноспорт доирасида белбоғли кураш бўйича халқаро турнир ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

7-11 сентябрь кунлари Хива шаҳридаги "Ичан қалъа" тарихий мажмуасида илк бор Халқаро этноспорт фестивали бўлиб ўтди.

Мазкур фестивал доирасида миллий спорт туримиз саналган белбоғли кураш бўйича эркаклар ўртасида бешта вазн тоифасида халқаро турнир ҳам ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси томонидан ўтказилган халқаро турнирда Ҳиндистон, Мўғулистон, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби 10 дан ортиқ давлатларнинг номдор полвонлари ғолиблик йўлида гиламга чиқишди.

Ғолиб ва совриндорлар: 

75 кг вазн тоифаси 

1. Нусрат Юлдошев (Ўзбекистон) 

2. Казбек улу Ирлан (Қирғизистон) 

3. Агаюсуп Гараев (Туркманистон) 

3. Ферузжон Зиёев (Тожикистон). 


82 кг вазн тоифаси

1. Оғабек Аматбаев (Ўзбекистон) 

2. Рўзимурат Медов (Туркманистон)

3. Тарлан Агаев (Озарбайжон) 

3. Елдияр Сексенбаев (Қирғизистон). 

90 кг вазн тоифаси

1. Аннагурбан Аллабердиев (Туркманистон) 

2. Бекзод Абдураҳмонов (Ўзбекистон) 

3. Алиаксандр Крулик (Беларусь)  

3. Нетбахтжон Зиёев (Тожикистон).

 

100 кг вазн тоифаси

1. Нобатгелди Назаров (Туркманистон) 

2. Булат Мусин (Россия) 

3. Топчубек Алимжан улу (Қирғизистон) 

3. Темур Сейдузов (АҚШ). 


+100 кг вазн тоифаси

1. Нурсултон Кузагелди улу (Қозоғистон) 

2. Раниз Гилязетдинов (Россия) 

3. Тошпўлат Асадов (Ўзбекистон) 

3. Муҳаммад Мамедзода (Озарбайжон). 

Турнир якунига етгач, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ташкил этилди. Кучли учликдан жой олган полвонлар жаҳон белбоғли кураш конфедрацияси томонидан диплом ва медаллар мукофотланишди. Тақдирлаш маросимида жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев иштирок этди.

Шунингдек, турнир доирасида Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев раислигида навбатдаги конгресс ҳам ташкил этилди. Унда Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси томонидан амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди.

Конгрессда жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев томонидан Озарбайжон, Литва, Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Италия, Испания, Россия, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Эрон, АҚШ, Швеция, Жанубий Корея, Япония, Хитой, Грузия, Исроил, Мўғулистон, Эстония ҳамда Латвия белбоғли кураш федерацияси раҳбарларига аъзолик сертификатлари топширилди.

Конгресс сўнггида Америка Қўшма Штатлари белбоғли кураш федерацияси вакили, Тошкент-Сиэтл ҳамдўстлик шаҳарлари ассоциацияси раиси Лола Захарова билан АҚШда белбоғли курашни оммалаштириш борасида Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев, Осиё белбоғли конфедрацияси раиси Мўмин Муратов ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастировлар билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг