UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 авг 11:14
Янгиликлар

Бошқалар

Хонободда Баҳодирлар ўйини бўйича Жаҳон Кубоги бўлиб ўтди

Андижон вилоятининг сўлим Хонобод шаҳрида бир вақтнинг ўзида икки мусобақа - Баҳодирлар ўйини бўйича Жаҳон Кубоги ҳамда Андижон вилояти ҳокими соврини учун халқаро турнир ташкил этилди.

Ушбу нуфузли мусобақаларда дунёнинг 26 давлатидан полвонлар совринли ўринлар учун баҳс олиб борди. Беллашувлар 95, 105, 125 ва +125 кг вазн тоифаларида ўтказилди. 95 кг вазнда терма жамоамиз аъзоси Нуриддин Эргашев чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. Ҳамюртимиз Шерзод Ражабов кумуш, қозоғистонлик Мирзатай Баглан бронза медалига сазовор бўлди. 

105 кг вазнли полвонлар баҳсида терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Шодилбек Эргашев чемпион бўлди. Элёр Ҳамидов кумуш, беларуслик Влад Илишшен бронза медали билан тақдирланди. 

125 кг вазнда россиялик Давид Шамей олтин медалга эга чиқди. Дилмурод Қурбонов кумуш, ҳиндистонлик Кришна Салах бронза медалини қўлга киритди. Энг оғир +125 вазн тоифасида рус полвони Давид Шамей мутлақ ғолиб бўлди. Кумуш медаль польшалик Марк Чайковский, бронза эса грузиялик Чабуха Чихадзега насиб этди. 

Ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросимида Андижон вилояти ҳокими, Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича Осиё федерацияси президенти Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.

Мусобақа якунлангач, Осиё Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерациясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор масалалар кўрилди. Хусусан, Озодбек Саидов Осиё Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерацияси президентининг бош маслаҳатчиси этиб сайланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг