UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 дек 20:11
Янгиликлар

Футбол

Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛнинг 18-тури доирасида "Ноттингем Форест" устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

"Рождествода йиғилган барча ортиқча вазнни шу ўйинда ташладим. Яна ўз ҳолатимга қайтдим. Шон Дайч қандай жамоа қурди-я... Бу уч очко бизга жуда-жуда муҳим эди.

"Ноттингем Форест" - зўр жамоа. Улар ақлбовар қилмас ўйин кўрсатишмоқда. Игор барча яккакурашларда ғолиб бўлмоқда. Таркиб сифатли футболчилардан ташкил топган. Ўтган мавсум якунларига кўра, фақатгина бир неча очко уларни ЕЧЛдан узоқлаштирди. Улар энди еврокубокларда ўйнашмоқда. Фантастик жамоага қарши сафарда, айниқса, қишда ўйнаш - жуда қийин.

Сўнгги кунлар давомида биз бу ҳақда кўп гапирдик. Қишда "Ноттингем Форест" майдонига келиш керак экан, келдик. Агарда тайёр бўлмаганимизда бу ўйинда ғолиб бўла олмасдик. Жамоанинг менталитети жуда юқори. Шу сабабли йигитлардан мамнунман".

Ўзгаришлар ҳақида

"Тўп чизиғида жуда кўп футболчилар тўпланиб қолишди ва шу сабабли бўш ҳудудлар кам эди. Биз эса ҳимоядан тез чиқишни бошладик. Кенг ўйнаганимиздан кейингина вазиятлар яратдик".

Пешқадамлик ҳақида

"18 ўйин ўйнадик, биринчи даврани якунлашда оз вақт қолди. Иккинчи даврада ҳам ҳудди ҳозиргидагидек ўйинлар бизни кутмоқда. Премьер-лига йилдан-йилга кучайиб, қийинлашиб бормоқда. Бугунги ғалаба ёки мағлубият ҳеч нарсани англатмасди. Олдинда ўйинлар кўп", - деди Гвардиола.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг