UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 фев 09:46
Янгиликлар

Футбол

Хосеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикр билдирди

Кеча тунда "Манчестер Сити" клуби Англия Премьер лигаси доирасидаги учрашувда "Тоттенхэм" майдонида муҳим ғалабани қўлга киритганди.

Ушбу учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида "Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиоладан Абдуқодир Ҳусанов ҳақида сўрашди. Пеп эса ушбу вазиятда 20 ёшли ҳимоячи манзилига илиқ сўзларни билдирди.

"Менга ёнг ёққан нарса - Ҳусанов аллақачон кийиниш хонасининг ёқимтойига айланган. У бугунги ўйинга тиш чўткаси ва бошқа нарсалар турадиган махсус сумкасиз, шунчаки футбол ўйнаш учун келди. Сиз унга гапирган пайтингиз, у фақат кулиб туради.

Аммо у жуда ишончли ўйинчи, жуда тез, ўта эпчил, тўп билан берган пасларининг сифати жуда юқори. У линияларни ёриб ўта оляпти, ушбу қобилият унда бор. Албатта, у яхшилаши керак бўлган жиҳатлар ҳам бор, аммо у эндигина 20 ёш. Жуда катта тезликка эга ўйинчиларни кўрганман, Абдуқодир шундайлардан бири. 

Одамлар уни олқишлашмоқда. У камгап, тинмай ишлайди, нолимайди, камтар. "Сити" мухлислари уни жуда яхши кўриб қолишларига шубҳам йўқ. "Челси"га қарши ўйиндан кейин ўзини тиклаб олиши осон эмасди, аммо у ўша кундан бошлаб ўта босиқлик кўрсатди. Охирги ўйинларда Ҳусановнинг кўрсатган ўйини жуда-жуда ажойиб бўлди", - деди Пеп Гвардиола.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг