UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 мар 23:16
Янгиликлар

Шахмат

“XVIII Tashkent Open” халқаро шахмат турнири якунланди. Ким нечанчи ўринни эгаллади?

Ўн кун давомида пойтахтимиз мезбонлик қилган Ўзбекистоннинг биринчи гроссмейстери Георгий Агзамов хотирасига бағишланган халқаро мусобақа ўз якунига етди.

Бу йил ўз тарихида 18-маротаба ўтказилган турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил қилди. Швейцарча тизимда 10 турдан иборат мусобақада дунёнинг 20 га яқин давлатидан келган шахматчилар рейтингига қараб, икки гуруҳда совринли ўринлар учун баҳс олиб боришди. 

Кучлилар жам бўлган А гуруҳида ҳиндистонлик халқаро гроссмейстер Ниҳал Сарин (2687) биринчи рақам остида сараланган бўлиб, у сўнгги 10-турда қора доналарда асосий рақибига айланган ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов (2670)га қарши ўйнади. Учрашувда Саринни ғалаба ҳам қониқтирарди. Шамсиддин эса ғалаба қозонган тақдирда, мусобақа чемпионига айланар эди. Якунда Ниҳал ўзи учун керакли натижа - дурангга эришди.

Ўн имкониятдан 8 очко жамғарган Ниҳал Сарин Георгий Агзамов хотирасига бағишлаб ўтказилган “XVIII Tashkent Open” халқаро турнири ғолибига айланди. У чемпионлик билан бирга 20 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини ҳам қўлга киритди. Венгриялик гроссмейстер Санан Сюгиров (2631) қўшимча кўрсаткичларга кўра 7,5 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Шунча очкога эга ҳиндистонлик Пураник Абҳиманю (2636) кучли учликка якун ясаб берди.   

Афсуски, совриндорлар каби 7,5 очко тўплаган Шамсиддин Воҳидов қўшимча коэфицентларга кўра 5-ўрин билан кифояланди. Ёш гроссмейстеримиз турнирда иккинчи рақамли шахматчи сифатида таснифланган эди. Яна бир ёш шахматимиз Ҳумоюн Бегмуратов (2430) мусобақада ажойиб натижа кўрсатди. У 7 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 9-ўринни банд этди ва энг муҳими, халқаро гроссмейстер талабини бажарди. Ҳумоюн сўнгги турда қора доналарда ҳиндистонлик гроссмейстер Адҳибан (2554) билан дуранг ўйнади. 

Ўн имкониятдан 7 очко жамғарган ҳамюртларимиздан Алмас Раҳматуллаев (2413) қўшимча кўрсаткичларга кўра 13, Муҳаммадзоҳид Суяров (2474) 15, Муҳиддин Мадаминов (2550) 16-ўринни эгаллади. Гроссмейстеримиз Абдумалик Абдусалимов (2525) 6 очко билан 28-поғона билан кифояланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг