UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 мар 09:34
Янгиликлар

Шахмат

“XVIII Tashkent Open” халқаро шахмат турниридан ким қанча ишлаб олди? (+ФОТО)

Хабар берганимиздек, кеча пойтахтимизда Ўзбекистоннинг биринчи гроссмейстери Георгий Агзамов хотирасига бағишланган халқаро мусобақа ўз якунига етган эди.

Ўз тарихида 18-маротаба ўтказилган, мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил қилган турнирда 10 имкониятдан 8 очко жамғарган ҳиндистонлик гроссмейстер Ниҳал Сарин бош совринни қўлга киритди. Мусобақанинг биринчи тартиб рақамли шахматчиси бўлган Ниҳал чемпионлик билан бирга 20 000 доллар мукофот пулига ҳам эга чиқди. 

Етти ярим очко тўплаб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 2-ўринни эгаллаган венгриялик гроссмейстер Санан Сюгиров (2631) 10 000, шунча очкоси бор ҳиндистонлик Пураник Абҳиманю (2636) учинчи ўрин учун аталган 7 000 АҚШ долларини ўз ҳамёнига қўшиб қўйди. 

Афсуски, совриндорлар каби 7,5 очко тўплаган Шамсиддин Воҳидов қўшимча коэфицентларга кўра 5-ўрин билан кифояланди. Ёш гроссмейстеримиз турнирда иккинчи рақамли шахматчи сифатида таснифланган эди. У 10 кунлик иштирокидан 3000 доллар ишлаб олди. 

Умуман олганда, Топ-15`таликдан жой олган шахматчилар турли миқдорда мукофот пулларига эга бўлишди. Ёш шахматимиз Ҳумоюн Бегмуратов (2430) 7 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 9-ўринни банд этди ва энг муҳими, у халқаро гроссмейстер талабини бажарди. Ҳумоюн 1000 доллар мукофот пулини ҳам қўлга киритди. "А" гуруҳида 1-15 ўринни эгаллаган шахматчиларга умумий ҳисобда 53 700 доллар мукофот пули тақдим этилди.   

Мусобақанинг "В" гуруҳида совринли ўринлар эгалаган уч шахматчи 10 имкониятдан 8 очкодан тўплашди. Қўшиимча коэфицентларга кўра ҳамюртимиз Муҳаммадсолиҳ Раҳматуллаев турнир ғолибига айланди. У "В" гуруҳи чемпиони сифатида 2500 доллар мукофот пулини ҳам қўлга киритди. Иккирчи ўринни эгаллаган озарбайжонлик Эмил Меҳралиев 2000, учинчи ўринни банд этган шахматчимиз Рустамбек Эркинов 1800 долларга бойиб олди. 

Шунингдек, ҳар икки гуруҳда қўшимча номинация сифатида ўсмирлар, ёшлар, катталар, аёллар ва фахрийлар учун ҳам мукофот пуллари тақдим этилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг