UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 фев 12:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ян: "Махачев Хабибни ортда қолдирди деб ўйламайман"

Петр Ян Ислам Махачев ҳақида фикр билдирди.

Энг енгил вазн тоифасида россиялик UFC собиқ чемпиони Петр Ян ҳамюрти, енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев ҳақида гапирди.

"Ислам Хабибни ортда қолдирди, деб ўйламайман. Ишончим комил, у яна икки ёки уч марта камарини ҳимоя қилиши керак, кейин шунга қараб, уларни таққослаш мумкин. Умид қиламанки, Махачев ва Волкановски ўртасида реванш ўтказилади. Қачонлигини билмайман, лекин бу ҳамма учун қизиқарли бўлади. Бу йигитларнинг ўзига ҳам қизиқ, иккаласи ҳам янада жиддийроқ жанг қилишади", - дея Яннинг сўзларини келтиради Vprognoze.ru.

Эслатиб ўтамиз, Ислам Махачев ва Алекс Волкановски ўртасидаги чемпионлик жанги 12 февраль куни Перт шаҳрида (Австралия) ташкил этилган UFC 284 мусобақаси доирасида ўтказилган эди. Ушбу жангда Ислам Махачев ҳакамлар қарори билан ғалаба қозониб, ўз камарини сақлаб қолган эди.

Маълумот учун, Петр Ян навбатдаги жангини 11 март куни грузиялик Мераб Двалишвилига қарши ўтказади. Мазкур оқшом доирасида ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадов доғистонлик Абусупьян Магомедовга қарши октагонга кўтарилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг