UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 ноя 14:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Яна бир ўзбекистонлик мураббий хорижда иш бошлади + ФОТО

Олимпиада чемпионини тайёрлаган мутахассисимиз энди дунёда ўз ўрнига эга, қитъамиз етакчиларидан бири Мўғулистон терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.

Аброр Турсунпўлатов Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаровнинг мураббийи ҳисобланади ва кўпчилик у кишини шу орқали яхши танийди. Россиялик Сергей Ковалёв айнан Аброр Турсунпўлатов қўл остида жаҳон чемпиони бўлган эди. 

"Икки ҳафта олдин Мўғулистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошладим. Менга аввалги бош мураббий ёрдам беради. Бир вақтнинг ўзида аёллар терма жамоасига ҳам масъул бўламан. Тўғри, у ерда катта мураббий бор. Лекин масъуллик менинг зиммамда. Ҳозир Амманга Осиё чемпионатида иштирок этиш учун келдик. Эркаклар терма жамоаси таркиби 9, аёллар жамоамиз 8 боксчидан иборат. Олдимизга қўйилаётган асосий вазифа бу - Париж-2024 Олимпиадаси бўлади", - деди сайтимизга берган интервьюсида Турсунпўлатов. 

Маълумот учун, айни пайтда ўзбекистонлик бокс мураббийларидан Владимир Шин Япония, Ҳасан Муҳаммедов БАА терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолиятини давом эттирмоқда. Сидней Олимпиадасининг бронза медали совриндори Рустам Саидов эса яқинда Малайзия терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаб келди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг