UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 дек 13:20
Янгиликлар

Теннис

Яна икки теннисчига Australian Open-2024 учун wild card берилди

2024 йилги теннис мавсумининг илк "Катта Дубулға" турнири Мельбурн шаҳрида ўтказилишидан хабарингиз бор, албатта.

Australian Open-2024 турнири ташкилотчилари мусобақанинг асосий тўрида тўғридан-тўғри қатнашиш ҳуқуқини берувчи имтиёзли wild card йўлланмаларини яна икки теннисчига тақдим этишди. 

Айни пайтда WTA рейтингида 116-ўринни эгаллаб турган Ализе Корне ҳамда ATP рейтингида 130-поғонадан жой олган Артур Казо wild card чиптаси соҳибига айланди. Ҳар икки теннисчига имтиёзли йўлланма Австралия ва Франция теннис федерациялари ўртасидаги ўзаро келишув асосида тақдим этилди. 

Маълумот учун, 21 ёшли Казо фаолиятида иккинчи бор "Катта Дубулға" турнирининг асосий тўрида ўйнайди. Австралия Очиқ чемпионатида эса илк бор иштирок этади. 33 ёшли Корне Australian Open турнирида қаторасига 19-маротаба қатнашади. Унинг энг яхши натижаси 1/4 финал ҳисобланади. У 2022 йилги турнирда чорак финалга қадар етиб борганди. 

Маълумот учун, 2024 йилги Австралия Очиқ чемпионати 14-28 январь кунлари оралиғида ўтказилади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг