UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 сен 11:50
Янгиликлар

Бошқалар

Янги босқич, янги марралар: ЎзДЖТСУда биринчи курс талабалари учун ўқув йили бошланди

Теглар :  ЎзДЖТСУ
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида биринчи босқич талабалари учун янги ўқув йили бошланди.

Шу муносабат билан “Биринчи курс мактаби” дастури доирасида тантанали тадбир ўтказилди. 

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг янграши билан бошланган тантанали тадбирда Спорт вазирлиги бўлим бошлиғи М.Арзиқулов, университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, биринчи босқичга қабул қилинган талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети нафақат мамлакатимизда, балки бутун МДҲ давлатлари орасида ҳам ўзининг илмий салоҳияти, замонавий таълим дастурлари, етук кадрлар тайёрлаш тажрибаси ва халқаро ҳамкорликдаги нуфузли ўрни билан эътироф этиб келинаётгани таъкидланди. 

Тадбир иштирокчилари янги ўқув йилида илк қадам қўяётган талабаларга 4 йил давомида самарали ва муваффақиятли таълим олишлари, янгидан янги спорт марраларини забт этишлари ҳамда ўз устида мунтазам ишлаш орқали етук спортчи-мураббий бўлиб етишишларини тиладилар. 

Шунингдек, “Биринчи курс мактаби” дастурининг бошланиши талабаларга нафақат академик билимларни эгаллаш, балки университет муҳитига тезкор мослашиш, янги дўстлар орттириш, ижтимоий фаол бўлиш ва ўз қобилиятларини намоён этиш учун кенг имкониятлар яратиши қайд этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг