UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 май 14:22
Янгиликлар

Бошқалар

“Янги Ўзбекистон олимпия чўққилари” навбатдаги босқич мусобақаларига ҳудудларда юқори тайёргарлик кўрилмоқда

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан республикамиз бўйлаб ташкил этилаётган "Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" спорт мусобақаларининг минтақа босқичлари шиддатли баҳсларга бой тарзда бўлиб ўтмоқда.

Мазкур мусобақанинг енгил атлетика спорт тури бўйича минтақа босқичларларини ўтказиш учун ҳудулардаги спорт иншоотларининг тайёргарлик ҳолатлари Енгил атлетика бўйича Республика олий спорт маҳорат мактаби директори Дилшод Авазов томонидан кўздан кечирилди. 

Хусусан, Тошкент шаҳри, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидаги мавжуд спорт майдонлари, енгил атлетика спорт турнинг дастурларини камчиликларсиз ташкил этиш учун спорт жиҳозларининг мавжудлиги ва спортчилар учун зарур шарт-шароитлар ўрганилиб, ташкил этилиши зарур бўлган ишлар юзасидан таклифлар берилди.

Жумладан, Самарқанд вилоятидаги Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби, Зомин тумани спорт мактаби, Жиззах шаҳри олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази каби манзилларда енгил атлетика дастурларига киритилган йўналишлардаги мусобақаларни камчиликларсиз ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг