UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 авг 18:51
Янгиликлар

Бошқалар

“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”га тайёргарлик юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Ўзбек спортида ёш иқтидорларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақасининг иккинчи босқичи бошланиш арафасида.

Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдурахманов раислигида мазкур босқични жойларда юқори савияда ўтказиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Онлайн йиғилишда Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти, федерациялар вакиллари ҳам иштирок этди. Кун тартибига мувофиқ, масъуллар биринчи босқич натижалари, иккинчи босқич беллашувларини ўтказиш учун спорт иншоотларининг тайёргарлиги ҳамда мусобақаларга пухта ҳозирлик кўриш юзасидан ҳисобот тақдим этдилар.

Йиғилиш давомида расмийлар ҳудудий босқич баҳсларини юқори даражада ташкил этиш, мусобақаларда шаффофлик ва адолатли ҳакамликни таъминлаш, аввал йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, иштирокчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича тегишли топшириқлар бердилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг