UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 июн 13:10
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Япониялик Тайрадан Умар Нурмагомедовгача. Келажакда UFC чемпиони бўлиши кутилаётган ёшлар рўйхати

UFC’нинг деярли ҳар бир дивизионида муносиб эътибор қозона олмаган жангчилар бор.

Биласизски, ММАда барча нарса бир жанг орқали ўзгариб кетиши мумкин. Келинг, Дана Уайт промоушенининг потенциал чемпиони дея кимни аташ мумкин, деган саволга жавоб излаб кўрайлик. 


5. Татсуро Тайра — энг енгил вазн тоифаси 

Тайра ҳаракат қиладиган вазн тоифаси анчагина жонланиб қолди. Брэндон Морено ва Дейвесон Фигейредо сафига яқинда Манель Кейп ҳамда Муҳаммад Мокаевлар қўшилди. Қолаверса, уларнинг қаторига энди Татсуро ҳам "ёриб" кириб келяпти. Кунчиқар юрт жангчиси ҳали мағлубият аламини татиб кўргани йўқ: 13 ғалаба. Бироқ япониялик спортчида битта муаммо мавжуд, у инглиз тилини билмайди.




4. Мовсар Евлоев — ярименгил вазн тоифаси 

UFC ярименгил вазн тоифасида кучли жангчиларнинг етишмаслигидан азият чекмайди. Ушбу вазнда рус халқи ҳали ҳам бошқа юрт вакилларига нисбатан бир бош устун эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Мовсарнинг бевосита ОАВга алоқадор бир муаммоси бор. У ўтказилган етти жангининг барчасида ғалаба қозонган, аммо нокаутлар йўқ. Дана Уайт эса буни ёқтирмайди...




3. Арман Царукян — енгил вазн тоифаси 

Ушбу вазн тоифаси UFC’даги энг қийин тоифа ҳисобланади. Шунинг учун, қозонилган биргина ғалаба жуда қимматлидир. Царукян айни дам рейтингда 8-поғонани банд этиб турибди. Кўпчилик яқин 2-3 йилда Арманнинг чемпионлик жанги учун октагонга кўтарилишини тахмин қилмоқда. У ҳозир 26 ёшда ва оммага танилишга улгурди. Грузиялик жангчи 4 йил муқаддам Ислам Махачев билан жанг қилганди ва имкониятни бой берганди. Ушбу мағлубият Царукяннинг карьерасига ижобий таъсир қилди ва мухлислар ўртасидаги шов-шувга сабаб бўлди.




2. Жаилтон Алмейда — оғир вазн тоифаси 

Оғир вазн? Жон Жонс, Сергей Павлович, Том Аспиналл, Сирил Ган турганда-я? Таажжубланишингиз аниқ, чунки Алмейда ҳали у қадар машҳур эмас. Лекин шундай ҳолат борки, Жаилтоннинг сўнгги 14 рақиби (!) унга қарши жангда икки раундга ҳам чидамади. Экспертлар фикрича, тез орада бразилиялик жангчи билан Розенстрайк Жаирзиньо жанги ташкилланиши мумкин.




1. Умар Нурмагомедов – энг енгил вазн тоифаси 

UFC афсонаси Хабиб Нурмагомедов 3 йил аввал нафақага чиққан, бироқ унинг "оилавий бизнеси" тугагани йўқ. Умар ҳам ҳудди амакиваччаси каби ҳали мағлубият нима эканлигини билмай келмоқда. Хабибнинг жияни сайёрадаги ҳар қандай рақиб учун "даҳшатли туш" бўлиши мумкин. Рус жангчиси ўзининг ажойиб кураш услуби ва қаттиқ менталитети билан мақтана олади. Бу жиҳатлар синчков мухлис учун Хабибни эслатиб юборади, шу боис рақиблар унга қарши октагонга кўтарилишдан бош тортади.




Sports.ru сайти асосида Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг