UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 дек 13:10
Янгиликлар

Дзюдо

Йилнинг сўнгги "Мастерс" турнирида иштирок этадиган таркиб маълум

20-22 декабрь кунлари Исроилнинг Қуддус (Иерусалим) шаҳрида дзюдо бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи турнир бўлиб ўтади.

Йилнинг сўнгги "Мастерс"ида дунёнинг 5 қитъаси 59 мамлакатидан жами 395 (207 эркак, 188 аёл) нафар дзюдочи мусобақа медаллари ҳамда Париж-2024 Олимпия ўйинларининг муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқади. 

Улар қаторида Ўзбекистон терма жамоасининг 17 нафар аъзоси ҳам баҳсларга киришади. -73 кг вазн тоифасида бир йўла 4 нафар дзюдочимиз - Шаҳрам Аҳадов, Обидхон Номонов, Муроджон Йўлдошев ва Ҳикматуллоҳ Тўраев юртимиз шарафини ҳимоя қилади. 

Айни пайтда Япониядаги халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этаётган жамоамиз 16 декабрь куни Токиодан тўғри Исроилга йўл олади.    

"Мастерс"да қатнашадиган жамоамиз таркиби:

-60 кг: Дилшодбек Баратов

-66 кг: Сардор Нуриллаев, Муҳриддин Тиловов

-73 кг: Шаҳрам Аҳадов, Обидхон Номонов, Муроджон Йўлдошев, Ҳикматуллоҳ Тўраев

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев

-90 кг: Давлат Бобонов

-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев, Отабек Тўрабоев

+100 кг: Алишер Юсупов, Шоҳруҳхон Бахтиёров


Аёллар

-52 кг: Сита Кадамбоев, Диёра Келдиёрова

-70 кг: Гулноза Матниязова, Шоҳиста Назарова

Рейтинг:    

Фикрлар

   
11 дек 14:34:35
Ziyovuddin
Admenlar Quddus Falastinnikiku isroilniki emas
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг