UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 июл 10:36
Янгиликлар

Бокс/ММА

Йўғе? 12 ёшли Кастан профессионал боксда дебют қилади, бу рекорд эмас!

Теглар :  Ромина Кастан
Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда Мексиканинг Веракрус шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.

Эътиборлиси, оқшом доирасида мексикалик 12 ёшли Ромина Кастан профессионал рингдаги дебют жангини ўтказади. Қизалоқнинг рақибаси 21 ёшли ватандоши Гвадалупе Медина бўлади. Медина профессионал рингда 10 та ғалабага эришган. 

Маълумот учун, Ромина 6 ёшидан бокс билан шуғулланишни бошлаган. Саккиз ёшида ҳаваскор боксда жанглар ўтказа бошлаган. Ҳисобида 50 та ғалаба бор. Кастан ўз отаси Исаак Кастан қўл остида машғулотларини ўтказиб келади.

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, британиялик боксчи Ниппер Пэт Дейли (Патрик Клиффорд Дейли) 1923 йилда 10 ёшида профессионал рингда дебют қилган. У 7 йиллик фаолияти давомида 119 та (99 ғалаба) жанг ўтказиб, 1931 йил, 17 ёшида фаолиятини якунлаган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг