UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 ноя 19:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Йўғе?! Дана Уайт 86 соат фақат сув билан яшади. Унинг танасидаги ўзгаришни кўриб ақлдан озасиз... (+ФОТО)

UFC президенти Дана Уайт 54 ёшида ўз танасини яхши ҳолатда сақлаб қолиш учун кўплаб тажрибаларни синаб кўрмоқда.

Илгари у анчагина семириб кетган эди, сўнгги 10 йилда ўз устида кенг кўламли ишларни бошидан ўтказди. Бу борада Дана биохакерларга мурожаат қилди. Шундан сўнг унинг уйқуси нормаллашди, вазн ташлай бошлади ва диетага ҳам ўтди. Уайтнинг бугунги кундаги тажрибаси сув диеатасидир: “Мен 86 соат фақат сув ичдим ва ҳозир ўзимни ажойиб ҳис қиляпман. Мен шифокор эмасман, бироқ мутахассислар бу саратон, Алтсгеймер ва бошқа кўплаб касалликлар хавфини камайтиришини айтишди”, дейди қаҳрамонимиз. 



Айни дам Дана ўзини суперқаҳрамонлардек ҳис қилмоқда. У 12 ноябрь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтган UFC 295 турниридан сўнг диетани бошлади ва дастлабки тафсилотлари билан ўртоқлашди: 

“Биринчи 24 соатда сиз фақат сув ичасиз ва сувдаги электролитлардан фойдаланишингиз мумкин. Эртаси куни сотиб олишингиз мумкин бўлган ягона нарса бу – бульён. Унда атиги 45 калория, бир граммдан кам углевод ва тахминан 13 протеин мавжуд. Бу Гари Брек томонидан маъқулланган (Дананинг ўзгаришига сабабчи бўлаётган биохакер). Сиз уни исталган жойдан харид қилишингиз мумкин. Кейинги икки кунда ушбу ишни икки марта бажаринг. Электролитлар билан сув ичасиз, шу билан бирга суяк булёнини ҳам ичишингиз мумкин бўлади. Ана ундан кейин ўзингизни яхши ҳис қиласиз. Бунинг таъсирида танадаги ички ва ташқи таъсирлар, шубхасиз, ҳайратланарли бўлади”. 

 

“Сув диетаси” – вақти-вақти билан рўза тутишнинг бир тури ҳисобланади. Унда одам маълум вақт давомида (одатда 16 соат, баъзан бир ё икки кун) овқат ейишдан тийилади. Озиқ-овқатсиз 4 кунлик рўза тутиш ҳақидаги ҳикоя интервалгача рўза тутишнинг жуда экстремал версиясидир. 24 соатдан ошиқ овқатсиз яшашдан кейин аутофагия, яъни “ҳужайраларнинг ўз-ўзидан хазм бўлиши” жараёни бошланиши ҳақида кўплаб биохакерлар таъкидлаб ўтган. Шундай қилиб, Алтсгеймер ва Паркинсон касалликлари, отоиммун ва онкологик касалликлар, диабетес меллитус, юрак-қон томир ва бошқа кўплаб касалликларнинг ривожланиши аутофагия бузулиши билан боғлиқ.  


Аутофагия назарияси, айниқса 2016 йилда япон олими Йошинори Охсуми аутофагияни ўрганиб,  “Нобел” мукофотини олганидан кейин машҳур бўлди. Тадқиқот давомида у хамиртуруш ҳужайраларини ва уларнинг турли вазиятлардаги “хулқ-атвори”ни ўрганди. Охсумининг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, агар аутофагия самарали бўлса, органзим секинроқ қарийди, аммо муваффақиятсизликлар юзага келса, ҳужайралар ўзини ёмонроқ ҳис қилади. Маълум бўлишича, овқатланишсиз ҳужайралар аутофагиянинг тезроқ бошланишига олиб келади. 

Бироқ одамлар учун ушбу касаллик кашфиёти амалий фойда келтирмайди, чунки кўплаб тадқиқотлар рўза тутишнинг саломатлик учун аҳамиятини тасдиқламади. Осумининг ўзи шундай дейди: “Мен ҳеч қачон рўза тутиш аутофагия жараёнини рағбатлантиради, деб даъво қилмаганман”. Қайд этиш лозимки, олим одамлардаги эмас, балки хамиртурушдаги аутофагияни ўрганган. Йошинорининг кашфиёти дори воситалари ва янги даволаш усулларини ишлаб чиқувчи олимлар учун муҳим, лекин оддий одамлар учун эмас. 

Бундай амалиётлар одатда соғлиқ учун хавфли бўлиши мумкин. Шундай экан, баъзи одамларда овқатланиш орасидаги узоқ вақт туфайли семизлик ва диабетга мойиллик кучаяди, организм стрессни бошдан кечиради, етарли миқдорда озуқа ола олмайди, витаминлар, минераллар ва бошқа озиқ моддалар етишмаслиги ривожланиши мумкин. Ҳозиргача олимлар мунтазам жисмоний фаолият билан бир қаторда мувозанатли ва хилма-хил овқатланишдан кўра, самаралироқ нарсаларни ўйлаб топишмоқда, аммо кўпчилик учун бу рўза тутиш, барча турдаги парҳез қўшимчаларини ёки бошқа экзотик “даволаш” усулларини қабул қилиш каби қизиқ эмас.

Хориж сайти асосида Хабиб Жўрабоев тайёрлади


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг