UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 мар 12:58
Янгиликлар

Дзюдо

Ёш дзюдочиларимиз "Alibayli Cup" турнирида иккита олтин медалга эга чиқишди + ФОТО

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўсмирлар ва кичик ёшдаги ўсмирлар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Alibayli Cup" турнирида мезбонлардан ташқари Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркия, Грузия сингари ўнга яқин давлатдан ёш дзюдочилар иштирок этяпти. 

Озарбайжон Ёшлар ва спорт вазирлиги ва мамлакат дзюдо федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган халқаро турнирда Ўлмас Гуллиев мураббийлигидаги "Дипломат" дзюдо клуби тарбияланувчилари ҳам медаллар учун баҳс олиб бормоқда. Улардан Самиюсуф Аббосов (-30 кг) ва Шоҳжаҳон Усмонов (-50 кг) ўз ёш гуруҳларида олтин медални қўлга киритишди. 

Бугун 2013-2015 йилларда таваллуд топган кичик ўсмирлар медаллар учун баҳсларга киришишади. Дзюдочиларимиздан Жасур Алиев, Муҳаммадамин Бакиев (иккиси ҳам -24 кг), Муҳаммадюсуф Бешимов, Яҳё Бекмурзаев (иккиси ҳам -27 кг), Иброҳим Баҳодиров, Оятулло Муҳаммаджонов, Фарҳод Эркинов (ҳаммаси ҳам -34 кг), Шохдиёр Умаров (-46 кг), Қаландар Ўролов, Самир Саодатов (иккиси ҳам +46 кг) татамига чиқишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг