UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 окт 10:39
Янгиликлар

Дзюдо

Ёшларимиз Жаҳон чемпионатини 6 та медаль билан якунлашди + ФОТО

Перу пойтахти Лима шаҳри мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг яккалик баҳслари якунига етди.

Мусобақанинг сўнгги куни оғир вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди ва қувонарлиси, 3 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медалларига эга чиқишди. Умида Ниғматова (+78 кг) финалга қадар мағлубиятсиз етиб бориб, кумуш медаль қўлга киритди. Алишер Саманов (-90 кг) ва Муҳаммадали Зоиров (-100 кг) терма жамоамизга бронза медалларини тақдим этишди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатини 1 та кумуш, 5 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 65 давлат орасида 10-ўринда якунлади. Япония терма жамоаси 5 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза медали билан кутилганидек, бу борада биринчи ўринни эгаллади. Кучли учликдан Бразилия ва IJF жамоалари жой олди. 

Жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилган дзюдочиларимиз:

Кумуш медаль

+78 кг: Умида Ниғматова


Бронза медаллар

-48 кг: Лазиза Ҳайдарова 

-60 кг: Cамариддин Қўчқоров 

-81 кг: Самариддин Мухибиддинов 

-90 кг: Алишер Саманов

-100 кг: Муҳаммадали Зоиров

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг