UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 ноя 14:32
Янгиликлар

Кураш

Ёзёвонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди

4-7 ноябрь кунлари Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманидаги спорт мактабида белбоғли кураш бўйича катталар ҳамда 2009-2010 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги беллашувлари бўлиб ўтди.

Спорт вазирлиги ҳамда Белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвимидаги мазкур Ўзбекистон кубоги мусобақаларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 400 нафардан зиёд полвон иштирок этди.

Мусобақада ўсмирлардан Алимуҳаммад Нурмаҳматов (Фарғона), Теъмур Неъматуллаев (Наманган), Асия Турдибекова (Қорақалпоғистон) сингари ёш спортчилар ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритишди. 

Катталар ўртасида кечган муросасиз ва қизиқарли курашларда Жумадулла Исроилов (Тошкент в.), Илёсбек Юлдошев (Андижон), Даврон Абдураҳмонов (Фарғона), Зебохон Носирова (Наманган), Насиба Акбарова (Фарғона) каби полвонлар ўз вазн тоифаларида барча рақибларидан устун келиб, ғолибликни тантана қилишди. 

Беллашувлар сўнггида ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг