UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 авг 12:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Юлдузли жуфтлик жангларида реферилик қилган Гуидо Кавалери иштирокидаги семинар бошланди

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси ташаббуси билан юртимиз ҳакамлари учун семинар ўтказилиши ҳақида хабар бергани эдик.

Бироз аввал италиялик таниқли рефери Гуидо Кавальери иштирокида ана шу семинар ўз ишини бошлади. Семинарнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси раиси Умид Якубов, WBC Бошқарув кенгаши аъзоси, литвалик Оксана Семенишина иштирок этишди.    

Икки кун давом этадиган семинарга пойтахтимиздаги "Hilton" меҳмонхонаси мезбонлик қилмоқда. Семирнар якунида имтиҳондан муваффақиятли ўтган рефериларга WBC томонидан махсус сертификатлар топширилади. Ўзбекистондан жами 22 нафар рефери ушбу семинарда қатнашяпти. 

Оксана Семенишина (Литва) ҳақида маълумот:

- 1999 йилдан бери WВC билан ҳамкорлик қилади

- 2017 йилдан бери WВC Бошқарув кенгаши аъзоси

- WВCнинг МДҲ, Марказий Осиё, Шарқий Европадаги халқаро котиби

- WВC Silver чемпионлик қўмитаси аъзоси

- WВC халқаро чемпионатлар қўмитаси аъзоси

- WВC расмийлар қўмитаси аъзоси

- WВC Яқин Шарқ қўмитаси ҳамраиси 

- WВC аёллар рейтинг қўмитаси аъзоси 

- WВC Осиё бокс конфедерацияси бош маслаҳатчиси

- 2015 ва 2017 йилларда WВC йиллик мукофоти - "Йил аёли"ни қўлга киритган

- 2021 йилда йиллик WВC мукофотини олган - "Энг фойдали аъзо"

- 120 дан ортиқ WВC чемпионлик жангларини супервайзер сифатида бошқарган

Сўзлашадиган тиллари: инглиз, испан, литва, поляк, украин, рус

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг