UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 мар 10:54
Янгиликлар

Спорт курашлари

Юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатининг иккинчи кунини иккита кумуш, умумий ҳисобда эса мусобақани 6 та медаль билан якунлашди

Иорданиянинг Амман шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари ортда қолди.

Мусобақанинг кечаги кунги беллашувлари доирасида Ўзбекистон терма жамоасининг беш нафар вакили гиламга чиқди ва якунда 2 та кумуш медали қўлга киритилди.

-60 кг вазнли Алишер Ғаниев финал беллашувида Корея Халқ Демократик Республикаси вакили Се Унг Рига 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган бўлса, -72 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Абдулло Алиев эронлик Сейед Шамсоллах Сохраби олдида ожиз қолди.

Нозимжон Бойқўзиев (-67 кг) ва Муҳаммадқодир Расулов (-82 кг) эса бронза медаллари учун кечган баҳсларда рақибларига имкониятни бой беришди. -97 кг вазндаги Беҳруз Барноев мусобақани чорак финалда тарк этди.

Шу тариқа, мусобақанинг иккинчи кунини 2 та кумуш медали билан якунига етказдик. Рустам Ассакалов шогирдлари қитъа биринчилигини умумий ҳисобда 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медали билан ниҳоясига етказди.

Бугундан мусобақа доирасида аёллар ўртасидаги баҳслар бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг