UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 июн 18:15
Янгиликлар

Спорт курашлари

Юнон-рум курашчимиз Шаҳзод Рўзиохунов Осиё чемпиони!

Шу кунларда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўсмирлар (U 17) ҳамда ёшлар (U 23) ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қиляпти.

Айни дақиқаларда юнон-рум кураши бўйича финал беллашувлари ўтказилмоқда ва эътиборга молик жиҳати, ҳамюртимиз Шаҳзод Рўзиохунов Осиё чемпионлигини қўлга киритди. 45 кг вазн тоифасидаги юнон-рум курашчимиз ҳал қилувчи финал учрашувида эронлик Фарзад Балутакини сўнгги балл эвазига мағлуб этиб, олтин медалга эга чиқди. 

Валижон Жонхўрозов ва Фарруҳ Усмоновнинг шогирди ҳисобланган Шаҳзод финалга қадар кореялик Хан Ужин (8-0), япониялик Тайга Кишида (6-0), қозоғистонлик Шингизхан Абдихалимовни таслим (3-2) эта олди. Фақат учинчи даврада финалдаги эронлик рақибига ютқазиб қўйганди. Олтин медаль учун кечган беллашувда ўша мағлубият аламини чиройли тарзда олишни уддалади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг