UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 авг 14:52
Янгиликлар

Тадбирлар

Юртимизда илк бор Осиёнинг 14 мамлакати мутахассислари учун семинар ташкил этилади

Осиё Олимпия кенгаши (ООК) ва Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамкорлигида катта масштабдаги ўқув семинарлари ташкил этилмоқда.

Ноябрь ойида бўлиб ўтадиган тадбирда Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларининг 14 давлатидан ташриф буюрадиган мураббий ва ҳакамлар иштирок этишади.

Шу кунларда семинарнинг ташкилий жараёнини мувофиқлаштириш мақсадида ООК мутасаддилари пойтахтимизда меҳмон бўлиб туришибди. МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов меҳмонларни қабул қилиб, тадбирни юқори савияда ўтказиш масалалари бўйича суҳбатлашди.

Ойбек Омилович учрашувда давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда Олимпия ҳаракати ва соғлом турмуш тарзи тарғиботини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор хусусида алоҳида тўхталиб, бу каби семинарлар халқаро тажриба алмашиш учун муҳим платформа бўлишини таъкидлади.

Режага мувофиқ, ўқув курслари дзюдо, оғир атлетика, бокс, сузиш ва спорт курашлари бўйича ўтказилади. Дарсларда тингловчиларга юқорида санаб ўтилган спорт турларининг халқаро федерациясидан катта тажрибага эга экспертлар жалб этилади. Мутахассислар 5 кун мобайнида тренерлар учун спортчиларни йирик мусобақаларга тайёрлашдаги замонавий методика, ҳакамлар учун ҳар бир спорт туридаги қоидаларга киритилган сўнги ўзгаришлар ҳақида ўз билимларини беришади.

Бу лойиҳа ООК томонидан иккинчи бор ўтказилмоқда. Дастлабки семинар Ғарбий Осиё минтақаси вакиллари учун Қувайтда ташкил этилган бўлиб, Тошкентда 2 минтақанинг 14 давлати иштирокида бўлиб ўтадиган курсда 300 нафарга яқин мутахассис қатнашиши кутилмоқда. Суҳбат давомида меҳмонларни кутиб олиш, виза, транспорт-логистика тизимида уларга барча қулайликларни яратиш бўйича атрофлича фикрлар билдирилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг