UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 сен 09:39
Янгиликлар

Дзюдо

Замоҳшари Бекмуродов Prague European Open ғолиби, Қурбонбоевада бронза!

Чехиянинг Прага шаҳрида ўтказилаётган Европа Очиқ кубогининг биринчи куни дзюдочиларимиз икки бор шоҳсупага кўтарилишди.

Қувонарлиси, бухоролик ёш дзюдочимиз Замоҳшари Бекмуродов Prague European Open 2025 чемпионига айланди. Фаолиятида илк бор -73 кг вазн тоифасида курашган 20 ёшли полвонимиз тажрибали рақибларини енгиб, нуфузли мусобақа ғолиби бўлди. Бекмуродов финал беллашувида украиналик Саид-Магомед Халидовни бир дақиқада оғритиш усули билан мағлубиятга учратди. 

Терма жамоамизга бугуннинг ҳисобидан иккинчи медални Ирисхон Қурбонбоева келтирди. +78 кг вазндаги вакиламиз бронза медали учун кечган баҳсда польшалик Кинга Волчакни иппон баҳоси эвазига таслим этди. 

Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича 1 та олтин ва 1 та бронза медали билан 35 давлат орасида 3-ўринга кўтарилиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг