UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 сен 12:33
Янгиликлар

Осиё ўйинлари, Замонавий бешкураш

Замонавий бешкураш. Спортчиларимиз Осиё ўйинларида қиличбозлик баҳсларини якунлашди

Ханчжоуда Осиё ўйинлари бошланди.

Бугун замонавий бешкураш бўйича беллашувлар ҳам старт олди. Ушбу йўналишда аёллар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини Алисе Фахрутдинова ва Самира Абзалова ҳимоя қилмоқда. Ҳозирча бешкурашда қиличбозлик баҳслари ўз якунига етди. 

Унга кўра, Фахрутдинова 240 очко билан тўртинчи, Абзалова эса 175 очко билан 16-ўринни банд этди. Баҳсларда 19 нафар спортчи иштирок этмоқда. 

Энди спортчиларимиз қиличбозлик бўйича яна бир марта, шунингдек от спорти, сузиш ва ўқ отиш баҳсларида иштирок этишади. 

Мазкур мусобақалар якунига кўра энг кўп очко тўплаган уч нафар спортчи медалларга сазовор бўлади. 

Бугун шунингдек эркаклар ўртасидаги баҳсларда ҳам ҳамюртларимиз Дониёр Раҳимов ва Садриддин Қобилжонов иштирок этмоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг