UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 янв 10:35
Янгиликлар

Футбол

Зоир Жўрабоев: "Қатардек кучли терма жамоага ҳакамларнинг ёрдами керак эмас"

Теглар :  Зоир Жўрабоев
Осиё кубоги "А" гуруҳи иккинчи туридан ўрин олган Тожикистон - Қатар учрашувидан сўнг Тожикистон термаси ва "Нефтчи" клуби футболчиси Зоир Жўрабоев Championat.asia сайтига кичик интервью берди.

- Қатарга қарши ўйин ҳақида гапирсангиз?

- Ўйинни назорат қилаётган пайтимиз, энг кераксиз ҳолатда гол ўтказдик. Шундан сўнг, бизда имкониятлар бўлди, аммо гол ура олмадик. Биринчи таймдаёқ ҳакам бизга қарши эканини сезгандик. Жуда кўп баҳсли ҳолатларда ҳакам Қатар фойдасига қарор чиқарди. Қатар каби кучли терма жамоага ҳакамларнинг ёрдами керак эмас деб ўйлайман. Балки, ҳакам бироз босим ҳис қилгандир. 

- Гол бўлган вазият ҳақида фикрингиз қандай?

- Ўша вазиятда қатарлик икки футболчи жамоадошимни итариб юборди, ҳакам эса йўлни тўсиб қўйди. Ўйин эса давом эттирилди. Гол ВАР орқали текширилмади. Ҳакам ўша вазиятни кўрмай қолган тақдирда ҳам ВАР вазиятга аралиб, голни бекор қилиши мумкин эди. 

- Амалдаги чемпионга қарши муносиб ўйин кўрсатдингиз. Бу нарса Ливанга қарши ўйинда қанчалик жамоага ишонч беради? Агарда ғалаба қозонсангиз, гуруҳдан чиқиш учун жуда яхши имконият пайдо бўлади...

- Ливанга қарши ўйиндаги ғалаба тарихий натижа бўлиши мумкин. Биринчи иштирокнинг ўзида плей-офф босқичига чиқиш бу албатта зўр натижа. Учинчи ўйинга бор кучимиз билан тайёргарлик кўрамиз.

- Тожикистон ҳали Осиё кубогида гол киритмади. Учинчи ўйинда киритиладиган эҳтимолий гол жамоани плей-офф босқичига олиб чиқиши мумкин...

- Ҳа, учинчи ўйинда жуда кўп воқеалар содир бўлиши мумкин. 

- Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларини кузатиб боряпсизми? 

- Ҳа, Сурия билан ўйинни кўрдим. Рақиб тўлиқ ҳимояланди. Ўзбекистон кўп ҳужум қилди, иккинчи бўлимда гол уришга етарли вазият бўлди. Бундан ташқари, жамоанинг муҳим футболчилари ҳозирда жароҳатда. Шомуродов ва терманинг икки асосий ҳимоячиси сафда эмас.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг