UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 июн 21:30
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

ZOOM платформасида терма жамоаларимизнинг тайёргарлиги муҳокама қилинди

Тадбирда терма жамоаларимизнинг ҳозирги ҳолати, олдинда турган комплекс мусобақаларга тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди.

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва унинг қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази (РСТИАМ), спорт федерация ва ассоциациялари мутасаддилари иштирокида онлайн йиғилиш бўлиб ўтди. ZOOM платформасида ўтган тадбирда терма жамоаларимизнинг ҳозирги ҳолати, олдинда турган комплекс мусобақаларга тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди.

Унда Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Вазир маслаҳатчиси Аваз Каримов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, РСТИАМ директори Камол Сирожитдинов, федерацияларнинг масъуллари иштирок этишди.

Кун тартибига мувофиқ, дастлаб спортчиларимизни COVID-19 инфекциясига қарши эмлашнинг янги босқичларини ўтказиш масаласи кўриб чиқилди. Бу борада Камол Сирожитдинов ҳозирги кунда авж олаётган коронавирус инфекцияси ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг Марказ шифокори Суннатилла Юлчиев терма жамоаларимиз базаларидаги эпидемиологик вазият, ўтган даврда атлетларимизнинг қанчаси коронавирус инфекциясига қарши эмлангани, вируснинг бугунги тарқалиш ҳолати бўйича ҳисобот берди.

Шундан сўнг МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов бир йилга кечиктирилган Конья-2021 V Ислом бирдамлиги ўйинларига тайёргарлик жараёни бўйича гапирди. Шерзод Рихсибаевич ўз нутқида ҳукуматимиз ва халқимиз бўлажак мусобақада спортчиларимиздан улкан натижа кутаётганини инобатга олиб, унга жиддий тайёргарлик олиб бориш лозимлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, у масъулларга ҳар бир жамоанинг мусобақагача бўлган ўқув-машғулот йиғинларининг режасини яна бир карра кўриб чиқиш, уни такомиллаштириш бўйича ўз тавсияларини берди.

Спортчиларимизни олдинда Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида ўтадиган “Осиё болалари” мусобақаси ҳам кутиб турибди. Бу борада Шаҳрулло Шарипович керакли йўналишлар бўйича маълумот берди. Вазир ўринбосари асосий терма жамоаларимиз учун етишиб чиқаётган ёш атлетларга ҳам катта аҳамият қаратиш зарурлиги, келгусида айнан улар спорт майдонида Янги Ўзбекистоннинг “қалқони” бўлишини урғулади. Қолаверса, у баъзи терма жамоалар олиб бораётган ўқув-машғулот йиғинларининг боришидан кўнгли тўлмаётгани, ошхоналардаги таомлар рационининг атлетлар учун мос келмаётгани, айрим базаларда гигиеник ҳолатнинг талаб даражасида эмаслиги бўйича танқидий фикр билдирди.

Аваз Каримов кун тартибидан ўрин олган сўнгги масала “Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида қабул жараёнига тайёргарлик” мавзусида ҳисобот берди. Вазир маслаҳатчиси унда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 23 май куни ушбу мавзу юзасидан ўтказган видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари, юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълум қилди.

Йиғилиш якунида ҳар бир масъуллардан ўз вазифаларига янада жиддий эътибор қаратишлари, ечимини кутаётган масалаларни ҳал қилиш борасида кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг