23 окт 09:03
Янгиликлар
Бокс/ММА
Нокаутчи Шоҳжаҳон 11 ноябрь куни Нью-Йоркда жанг қилади, рақиб маълум
Профессионал боксда мағлубият нималигини билмай келаётган нокаутчи спортчимиз Шоҳжаҳон Эргашев 11 ноябрь куни АҚШ заминидаги илк жангини ўтказади.
Қўқон бокс мактаби тарбияланувчиси шу куни Нью-Йорк шаҳрида америкалик Маркес Хауторнга қарши рингга кўтарилади. 26 ёшли бу боксчи фаолияти мобайнида 12 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 5 тасида ғалабага эришган. Етти бор мағлубият аламини тотиб кўрган.
Эътиборлиси, бу боксчини ҳамюртимиз Санжар Раҳмонов ҳам ўз вақтида мағлубиятга учратган эди. Бу жанг 2016 йилнинг 16 сентябрь куни АҚШда бўлиб ўтганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар