01 окт 10:00
Янгиликлар
Агар Дана Уайт аралашса, Жошуа Фьюри билан жангдан воз кечиши мумкинлигини айтди
Жошуа ва Фьюри ўртасидаги тўқнашув 11 декабрь куни Кардифф шаҳрида бўлиб ўтади.
"Мен Эддига содиқман. У нима қилишни истаса, мен ҳам шуни қиламан. Агар Эдди Уайт туфайли жангни бекор қилишни истаса, мен уни қўллаб-қувватлайман. Албатта, асосий мақсад Фьюри билан жангни ҳар қандай ҳолатда ҳам ўтказиш эди. Аммо асосий баҳсли масала жой танлаш бўлди — биз жангни Буюк Британияда ўтказишни хоҳладик. Шунингдек, VADA орқали допинг назорати масаласи ҳам бор эди. Бир нечта тортишувли жиҳатлар бўлди, лекин улар жангнинг бекор қилинишига сабаб бўлмаслиги керак эди. Мен яна нима қила олардим? Яна ким билан жанг қилишим мумкин эди? Эдди ўз позициясида қатъий турди. Мен эса унга содиқ қолдим ва бу ўз самарасини берди. Жангимиз Буюк Британияда ўтиши мени жуда хурсанд қилмоқда", — деди Жошуа talkSPORT нашрига.
Фикрлар