UZ

Сўнгги янгиликлар

13:27Буюк Британия спорт вазири "Манчестер Сити" учун энг ёмон оқибатларни истисно этмаяпти 0 12:50Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган барча натижалар битта саҳифада (LIVE) 0 12:39Махачев: "Яхши жангчи бўлиш учун сочни калта олдириш керак" 0 11:11Теренс Кроуфорд боксга қайтиш-қайтмаслиги ҳақидаги саволга қатъий жавоб берди 0 10:00Агар Дана Уайт аралашса, Жошуа Фьюри билан жангдан воз кечиши мумкинлигини айтди 0 08:54Бугун Ўзбекистон МТЖ Сурияга қарши майдонга тушади 0 20:00Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:54Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 18:35Осиё ўйинларининг 11-кунида Ўзбекистон делегацияси 9 та медаль қўлга киритди 0 18:30Осиё ўйинлари. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Японияга пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлиб, финалга чиқолмади 0 17:03Ўзбекистон терма жамоаси самбочилари Грециядаги жаҳон чемпионатида иштирок этишади 0 16:00Манба: Отабек Шукуров фаолиятини Европада давом эттиради 0 19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0

01 окт 13:27
Янгиликлар

Футбол

Буюк Британия спорт вазири "Манчестер Сити" учун энг ёмон оқибатларни истисно этмаяпти

Теглар :  Манчестер Сити
Буюк Британия маданият ва спорт вазири Лиза Нэнди АПЛ мустақил комиссиясининг "Манчестер Сити" томонидан молиявий фэйр-плей қоидаларини бузиш иши бўйича қарорига муносабат билдириб, "шаҳарликлар" учун энг оғир жазо чорасини истисно қилмади.

Нэнди ушбу масалада "Манчестер Сити"ни қуйи лигага тушириб юбориш каби жазони истисно қилиб бўлмаслигини таъкидлади, чунки лиганинг нуфузи айнан шунга боғлиқ. Шунингдек, қоидалар аниқ ва изчил бўлиши лозим:

"Айтишим мумкинки, энг оғир жазо чораси ҳақиқатан ҳам жуда жиддий. Назарда тутаётганим шуки, агар бундай турдаги айбловлар ўз тасдиғини топса, клуб Премьер-лигадан четлатилиши мумкин, бу эса, табиийки, барча учун улкан оқибатларни келтириб чиқаради.

Шу сабабли кўзда тутилган санкциялар жуда оғир, менинг фикримча, бундан ҳам муҳимроқ масала шундаки, биз қоидаларнинг аниқ тушунарли бўлишини, уларга риоя қилинишини ва изчил қўлланишини, шунингдек, қоидабузарликлар юз берганда тезкор чора кўриш имкониятини қандай таъминлашимиз кераклигидадир.

Премьер-лига — бизнинг энг асосий экспорт маҳсулотларимиздан бири. У миллионлаб инсонларга қувонч улашади ва биз уни келажакда мухлислар учун ҳимоя қила олишимизга ишонч ҳосил қилишни истаймиз", – деди Нэнди “Channel 5 News” эфирида.

2.jpg

Эслатиб ўтамиз, мустақил комиссия "Манчестер Сити"ни 2009 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда молиявий фэйр-плейни бузганликда айбдор деб топди, бироқ "шаҳарликлар"га нисбатан ҳали ҳеч қандай жазо чораси эълон қилинмади: бу комиссиянинг кейинги фаолияти давомида амалга оширилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг