01 окт 11:11
Янгиликлар
Теренс Кроуфорд боксга қайтиш-қайтмаслиги ҳақидаги саволга қатъий жавоб берди
— Ростдан ҳам спортни тарк этдингизми ёки қайтишни режалаштиряпсизми?
— Мен карьерамни якунлаганимни айтдим-ку. Нима учун ҳамма Х ижтимоий тармоғидаги постиимни шунча муҳокама қилаётганини тушунмайман. Мен фақат бир нарсани текшириб кўрмоқчи эканимни айтдим. Лекин кутган натижамни кўрмадим.
— Демак, Жарон Эннис билан жанг қилишни истамайсизми?
— "Истамайман" дегани нима?
— Балки спортга қайтиш ҳақида ўйлаётгандирсиз?
— Йўқ, умуман бундай фикрим йўқ. Гўёки мен ҳали ҳам фаолиятимни давом эттираётгандек ёки ким биландир жанг қилишдан қочаётгандек таассурот уйғотиляпти. Асло ундай эмас.
— Агар катта гонорар таклиф қилишса-чи?
— Яна бир бор такрорлайман: мен карьерамни якунлаганман, — деди Кроуфорд Complex нашрига берган интервьюсида.
Фикрлар