UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

01 окт 15:01
Янгиликлар

Осиё ўйинлари, Аичи-Нагоя-2026

Осиё ўйинларининг 12-кунини иккита кумуш медаль билан якунладик

Теглар :  Осиё ўйинлари
1 октябрь куни Япониядаги Осиё ўйинларида ўн иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтди.

Кун давомида ўзбекистонлик спортчилар 2 та кумуш медалини делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйишди. 

Совриндорларимиз: 

Кумуш:

Шаҳрам Аҳадов (дзюдо)

Алишер Ғаниев (юнон-рум кураши)



Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган натижалар билан онлайн равишда танишиб боришингиз мумкин бўлди.


15:02. Волейбол. Эркаклар терма жамоамиз Вьетнамга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. 


15:00. Регби. Эркаклар терма жамоамиз иккинчи ўйинда Хитойга 0:50 ҳисобида ютқазишди. 


14:55. Велоспорт. Сергей Ростовцев омниум баҳсларини 6-ўринда якунлади.


14:50. Дзюдо. Хуршида Раззоқбердиева бронза учун баҳсда КХДР вакиласига ютқазди.


14:41. Юнон-рум кураши. Алишер Ғаниев финалда қирғизистонлик рақибга қарши курашди ва аламли тарзда мағлуб бўлди... КУМУШ МЕДАЛЬ! Спортчимиз 5:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда 5:7 ҳисобида имкониятни бой берди...


13:55. Бадиий гимнастика. Яккалик баҳсларида саралаш беллашувлари давом этмоқда. Тахмина Икромова ва Лола Жўраева ўз чиқишларини якунлаб бўлди. Тахмина 2, Лола эса 6-ўринни эгаллаб турибди. Финаллар 3 октябрь куни ўтказилади. 


13:49. Дзюдо. Маржона Нуруллоева бронза медали учун баҳсда қозоғистонлик рақибасига учта шидо баҳоси билан ютқазди.


13:38. Дзюдо. Шаҳрам Аҳадов финалда БАА вакилига имкониятни бой берди ва КУМУШ медаль билан Осиё ўйинларини якунлади.  


13:09. Дзюдо. Шукуржон Аминова бронза учун баҳсда япониялик рақибасига мағлуб бўлди. 


12:35. Теннис. Ҳумоюн Султонов Хитой Тайпейи вакилини 7:6, 6:2 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Бу орқали Ҳумоюн бронза медалини нақд қилди. Аммо бу билан тўхтаб қолиш керак эмас.


11:15. Дзюдо баҳсларида медаллар учун беллашувлар 13:00да, спорт курашларида эса 14:00да бошланади. 


11:05. Дзюдо Шаҳрам Аҳадов япониялик рақибини Golden Score'да мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди. 


10:55. Дзюдо. Шукуржон Аминова учта шидо эвазига кореялик рақибасига ютқазди. Энди у ҳам бронза учун баҳс олиб боради. 


10:47. Дзюдо. Хуршида Раззоқбердиева ўтиш баҳсида Хитой Тайпейи вакиласини иппон эвазига мағлуб этди.


10:21. Дзюдо. Маржона Нуруллоева бронзага ўтиш баҳсида қирғизистонлик рақибасини мағлуб этди.


10:08. Дзюдо. Хуршида Раззоқбердиева чорак финалда мўғулистонлик рақибасига ютқазди. 


9:55. Слаломда эшкак эшиш. Анвар Клевлеев афсуски финални 4-ўринда якунлади...


9:16. Дзюдо. Маржона Нуриллоева афсуски чорак финалда КХДР вакиласига мағлуб бўлди.


9:09. Дзюдо. Шаҳрам Аҳадов кореялик рақибини мағлубиятга учратиб, ярим финалга чиқди!


8:52. Дзюдо. Шукуржон Аминова қозоғистонлик рақибасини учта шидо эвазига мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди!


8:37. Дзюдо. Хуршида Раззоқбердиева бангладешлик рақибини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. 


8:30. Регби. Эркаклар терма жамоамиз Гонконгга 0:45 ҳисобида мағлуб бўлди.


8:25. Слаломда эшкак эшиш. Анвар Клевлеев иккинчи натижа билан финалга йўл олди. Медаллар учун баҳслар соат 9:30да бошланади.


8:20. Юнон-рум кураши. Алишер Ғаниев эронлик рақибини мағлубиятга учратиб, финалга чиқди!


8:04. Дзюдо. Арслонбек Тожиев тожикистонлик рақибига мағлуб бўлди.


7:35. Юнон-рум кураши. Алишер Ғаниев япониялик рақибини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. 


7:24. Юнон-рум кураши. Амирхон Бердиқулов кореялик рақибига мағлуб бўлди.


7:21. Аёллар кураши. Муҳайё Нарзиллоева хитойлик рақибасига мағлуб бўлди.


7:19. Дзюдо. Шаҳрам Аҳадов афғонистонлик рақибидан иппон эвазига устун келди. 


7:15. Дзюдо. Шукуржон Аминова қирғизистонлик рақибини иппон эвазига мағлуб этди.


7:05. Жиу-житсучимиз Элбек Раҳматуллаев ғалаба билан бошлади. Иккинчи баҳсда эса афсуски мағлуб бўлди. Қолган спортчиларимиз ҳам ўз иштирокларини якунлашди.


6:45. Юнон-рум кураши. Абдулло Алиев кореялик рақибига ютқазди.


6:40. Алишер Ғаниев филиппинлик рақибини мағлуб этди.




Бугун мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг: 

(Тошкент вақти билан)

2:30 - Гольф - жамоавий

5:25 - Регби, эркаклар - Гонконг - Ўзбекистон

5:30 - Жиу-житсу, саралаш ва финал - Элбек Раҳматуллаев

6:00 - Велоспорт, омниум - Сергей Ростовцев

6:15 - Жиу-Житсу, саралаш ва финал - Сирожбек Рустамов 

6:30 - Слаломда эшкак эшиш, ярим финал - Анвар Клевлеев

6:37 - Юнон-рум кураши, саралаш ва финал - Алишер Ғаниев - Жое Фер Калладо (Филиппин)

6:44 - Юнон-рум кураши, саралаш ва финал - Абдулло Алиев - Еонг Хун Нох (Жанубий Корея)

7:00 - Аёллар кураши, саралаш ва финал - Муҳайё Нарзиллоева - Ки Жанг (Хитой) 

7:00 - Дзюдо, саралаш ва финал - Шукуржон Аминова

7:10 - Юнон-рум кураши, саралаш ва финал Амирхон Бердиқулов - Мин Хо Ли (Жанубий Корея)

7:30 - Бадиий гимнастика, саралаш - Тахмина Икромова

7:30 - Бадиий гимнастика, саралаш - Лола Жўраева

7:30 - Дзюдо, саралаш ва финал - Шаҳрам Аҳадов

8:00 - Дзюдо, саралаш ва финал - Арслонбек Тожиев

8:15 - Дзюдо, саралаш ва финал - Хуршида Раззоқбердиева

8:30 - Дзюдо, саралаш ва финал - Маржона Нуруллоева

11:15 - Регби, эркаклар - Хитой - Ўзбекистон

12:00 - Волейбол, эркаклар - Вьетнам - Ўзбекистон

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг